АПЛ вакили «Вулверхэмптон» январь ойида «ПСЖ» футболчисини сотиб олишга ҳаракат қилади. Хабарларга кўра, «бўрилар» Жоржиньо Вийналдумга «ов бошлаган».
Нидерландиялик футболчи ушбу клуб учун катта фойда бериши мумкин. 31 ёшни қарши олган ярим ҳимоячи Париждаги фаолиятидан қониқмаганлиги сабаб жамоасидан кетишни сўраган.
Унинг кейинги манзили катта эҳтимол билан яна АПЛ бўлади. Вийналдум ўтган ёзда «Ливерпуль»дан эркин агент сифатида «ПСЖ»га келган эди. У бу мавсумда 10 марта майдонга туширилган.