Таниқли собиқ футболчи Тьерри Анри Мбаппенинг келажаги ҳақида фикр билдирди.
«Бу икки йил олдин ҳал қилиниши керак бўлган музокара эди. Ўйлайманки, агар раҳбарият аввалроқ Мбаппе билан музокара столига ўтирганида, ҳаммаси жойида бўлар эди. Барча айб уларда.
Раҳбарият Килианга бутун жамоани унинг атрофида қуришларига ишонтиришлари керак эди», — дейди Анри.
Маълумот учун, Мбаппенинг «ПСЖ» билан шартномаси мавсум охиригача тузилган. Катта эҳтимол билан футболчи келаси ёзда «Реал»га ўтади.