"Ювентус" қишки трансферлар ойнасида ПСЖ ҳужумчиси Мауро Икардини сотиб олиш ниятида.
Турин клуби бу борада парижликлар учун расмий таклиф тайёрламоқда, бу ҳақда футболчининг атрофидагилар хабар бермоқда, дея хабар беради "RMC Sport".
Маълумотларга кўра, "Юве" аргентиналик футболчини мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Ижара шартномаси эса футболчини мажбурий сотиб олиш имкониятини ўз ичига олади.
28 ёшли ҳужумчи жорий мавсум парижликлар сафида барча турнирларда 17 та ўйин ўтказиб, 3 та гол уришга муваффақ бўлди. Унинг француз гранди билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнида тугайди.
"Transfermarkt" портали футболчини 35 миллион еврога баҳоламоқда.