Кириш Регистрация
23/02 00:45 Рома 3-0 Кремонезе
23/02 01:00 Вильярреал 2-1 Валенсия
23/02 22:30 Фиорентина 1-0 Пиза
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико - Брюгге
25/02 01:00 Интер - Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер - Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл - Қорабоғ

Криушенко: «Рақибни ўрганиб чиқишга улгурдим»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, эртага Ғузор шаҳридаги шу номдаги марказий стадионда футбол бўйича Ўзбекистон XXI миллий чемпионати биринчи турининг марказий учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашувга бўлган қизиқиш анча юқори. Сабаби, «Шўртан» ҳам, «Локомотив» жорий мавсумда ўз олдига улкан мақсадларни қўймоқда. Қолаверса, ҳар икки клубни ҳам МДҲлик мураббийлар бошқаради. Шунингдек, икки жамоанинг таркиби ҳам сезиларли даражада кучайтирилган.

«Шўртан» клуби матбуот хизмати қизиқарли бўлиши кутилаётган ўйиндан олдин матбуот анжумани ташкил этди. Ўзбек футболида илк маротаба мураббийлик соҳасида фаолият олиб бораётган мураббийлар – Игорь Криушенко ва Хорен Огонесянлар бир қатор саволларга жавоб беришди.

Игорь Криушенко («Шўртан» клуби бош мураббийи):
— Одатим шундайки, ҳеч қачон чемпионат бошланиши олдидан бирор-бир фикр билдирмайман. Лекин, ўз ўрнида мухлисларга яхши ўйин, ижобий натижа тақдим қилишга ҳаракат қилиб келганман. Шунинг учун барча мухлисларни стадионга чорлаб қоламан ва бизни қўллаб-қувватлашларини жамоамиз номидан сўраб қоламан, — дея ўз сўзини бошлади «оқ бўрилар» бош мураббийи.

– Эртанги рақибни тўлиқ ўрганиб чиқишга улгурдингизми?
– Албатта. Бу борада кузатиш ва рақибни ўрганиш ишларини кўнгилдагидек олиб бордик. Йиғинлар давомида ўтказилган «Олмалиқ» - «Локомотив» учрашувини бевосита стадионда кузатдим. Қолаверса, клубимиз матбуот котиби эртанги рақибнинг бир қатор учрашувлари ёзилган дискларни тақдим этди. Шу орқали, «Локомотив» жамоасининг ва унинг футболчиларини кучларини чамалаб олдим. Шунга амин бўлдимки, «Локо» клубига қарши таваккалчиликка қўл уриб бўлмайди.

– Жамоанинг тайёргарлигидан кўнглингиз тўлдими?
– Янги чемпионатга аъло даражада тайёргарлик кўрдик. Энди ҳамма гап шогирдларимнинг ўзида қолди. Уларни ўз кучига бўлган ишонч, руҳий барқарорлик тарк этмаса бўлди. Чунки мана шу йиғинлар давомида биз ҳар қандай рақиб билан ўйнай олишимиз ва енгишга кучимиз етишини исботлаб қўйдик. Мана шу иродани миллий чемпионатда ҳам ишга солсак, ўйлайманки, албатта юксак чўққиларни забт эта оламиз.

– Жамоадаги муҳит қандай?
– Жамоамиздаги ички муҳит аъло даражада. Футболчиларнинг бир-бирларига бўлган аҳиллиги ҳавас қиладиган даражада. Шуни айтмоқчиманки, йиғинлар мобайнида биз бир оила бўлиб тайёргарлик олиб бордик.

– Олдингизга қандай вазифа қўйилди?
– Ҳар бир учрашувда мухлисларимизни чиройли ўйин ва ижобий натижа билан хурсанд этиш. Қисқа қилиб айтадиган бўлсам, кейинги мавсумда Ҳалқаро мусобақаларда иштирок этиш вазифаси қўйилди

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 22:36, 16.03.2012.
Ўқилди: 7743 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Гвардиола нега Ҳусанов "Ньюкасл"га қарши ўйин танаффусида майдонга туширилганини изоҳлади [8153]

"Атлетико"даги 15 йиллик фаолиятдан сўнг янги чақириқ: Диего Симеоне А Серия гранди билан дастлабки келишувга эришди [7632]

Нико Уильямс "Барселона"га ўтмаганидан афсусда [3501]

Лапортадан кутилмаган баёнот: «Хави икки ҳафта ичида ўз фикрини ўзгартириб қолди» [3311]

"Боруссия" "Реал" ва "Барса"нинг қизиқиши фонида Шлоттербек бўйича қарор қабул қилди [2459]

Мбаппега пас бермаслик қимматга тушдими? Мастантуоно захирага «михланди» [2244]

Рэшфорднинг "Барселона"даги келажаги хавф остида: Флик янги номзод топди [2031]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [1921]

Мастантуоно "Реал"ни вақтинча тарк этиши кутилмоқда [1907]

"Барселона" Месси учун 100 минг кишилик хайрлашув маросимини ўтказмоқчи [1689]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.