Кириш Регистрация
25/06 00:00 Албания 0-1 Испания
25/06 00:00 Хорватия 1-1 Италия
25/06 03:00 Колумбия 2-1 Парагвай
25/06 06:00 Бразилия 0-0 Коста-Рика
25/06 20:00 Олимпик 2-0 Сурхон
25/06 21:00 Франция 1-1 Польша
25/06 21:00 Нидерландия 2-3 Австрия
26/06 00:00 Англия 0-0 Словения
26/06 00:00 Дания 0-0 Сербия
26/06 03:00 Перу 0-1 Канада
26/06 06:00 Чили 0-1 Аргентина
26/06 20:00 Андижон - Навбаҳор
26/06 20:00 Металлург - Насаф
26/06 21:00 Словакия - Руминия
26/06 21:00 Украина - Бельгия
27/06 00:00 Чехия - Туркия
27/06 00:00 Грузия - Португалия
27/06 03:00 Эквадор - Ямайка
27/06 06:00 Венесуэла - Мексика
27/06 20:00 Нефтчи - Локомотив
27/06 20:00 Пахтакор - Бунёдкор

Ёшлар лигаси: «Локомотив» мавсумни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Ўз олдига фақат юқори мақсадларни қўяётган «Локомотив» ёшлар таркиби Ғузорнинг «Шўртан» клуби ёшларига қарши майдонга тушдилар. Ғузор шаҳарчасидаги «Шўртан» клубига тегишли кичик сунъий майдонда икки клуб ёшлари ўзаро куч синашдилар.

Ҳакам ҳуштаги чалиниши билан дарҳол майдонда ташаббусни ўз қўлларига олган темирйўлчилар Ҳасан Арзиқулов қўриқлаётган дарвоза томон ҳужумлар «ёмғир»ини ёғдира бошладилар. Дастлаб Алишер Шоғуломов, кейин Собир Усмонҳўжаев берган зарбаларга озгина аниқлик етишмаган бўлса, қолган вазиятларда дарвозабон ўзини кўрсатди.

22-дақиқа ўтиб борётган вазиятда Карен Абрамов Алишер Шоғуломовни қулай вазиятга чиқариб борди лекин, Шоғуломовга ҳимоячилар халақит беришга улгуришди. Ўйин тизгини темирйўлчилар қўлига ўтгач «Шўртан» ёшлари қўполлик ишлатишга ўтишди ва танаффусга қадар иккита сариқ карточка ҳам ишлаб олишди.

Навбатдаги ҳужум пайтида чап қанот ҳимоячиси Рустам Аъзамов ғузорликлар дарвозаси томон «рейд» уюштирди, аммо рақиб ҳимоячиларга унга нисбатан қўполлик ишлатишди. Ўйин бош ҳаками Ҳасан Рўзиев дарвозадан 25 метр узоқликда жарима белгилади.

Жарима зарбасини эса жамоа сардори Собир Усмонхўжаев қойилмақом тарзда бажариб «Локомотив»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шу тариқа биринчи бўлим ниҳоясига етди.

Иккинчи бўлим бошида мураббийларидан керакли кўрсатмаларни олган мезбонлар ўйиндаги мувозанатни тенглаштириш  учун олдинга ташландилар. «Локомотив» футболчилари эса ўз ўйинларини давом эттирдилар. Чап қанотдан Никита Ефременко, марказдан Аюб Нўмонов ва ўнг қанотдан Элёр Жаҳоновлар яна хавфли вазиятларни ярата бошладилар. Айнан марказдан бошланган ҳужум пайти «Шўртан» футболчиси Толиб Очилов «Локомотив» ҳимоячиси Анвар Бердиевга нисбатан қўполлик ишлатди ва бош ҳакам бу футболчига қизил карточка кўрсатди.

Кескин курашларга бой учрашув темирйўлчиларнинг ишончли ғалабаси билан якун топди.

Ёшлар лигаси-2012. 1-тур
ШЎРТАН — ЛОКОМОТИВ 0:1 (0:1)
Гол: С. Усмонхўжаев (42).
Огоҳлантиришлар: Р. Нарзуллаев (34) - С. Усманходжаев (86).
Четлатиш: Т. Очилов («Шўртан», 60).
ШЎРТАН: Арзиқулов, Сайдуллаев, Крушельницкий, Донаев, Хурсанов, Раҳмонов, Асадов, Нарзуллаев, Эшмуродов, Каримов,  Арслонов 
ЛОКОМОТИВ: Ахмедкаримов, Бердиев, Йўлдошев, Расулов, Аъзамов, Абрамов, Нўмонов, Усмонхўжаев, Ефременко, Абрамов, Шоғуломов
Ҳакамлар: Х.Рўзиев, А.Калинин, С.Саттаров, Ф.Норсафаров.
Назоратчи: А.Арутюнов (Тошкент).
2012 йил 16 март. Ғузор. 453 томошабин.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 00:53, 17.03.2012.
Ўқилди: 8079 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.