Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ротацияда оқсовчи Карло. Унга бу сафар чемпионлик учун лидерлар салоҳияти кифоя қилармикин?

Баҳо:
+ | -

Кўпчилик «Реал»ни Зидан давридан сўнг сифатли ва мукаммал мураббийга у қадар ёлчимайди, дея тахмин билдирган эди. Бироқ Анчелотти номзоди тилга олингач, «қаймоқранглилар» мухлислари орасида сал тин олиш ҳолати кузатилди.

Зеро, Карло ота жамоани олдинроқ 2014 йилда Чемпионлар лигасини ютишига катта ҳисса қўшган шахс ҳисобланади. Бироқ шу билан бирга унинг бир қатор камчилик томонлари ҳам борки, буни мадридлик мухлисларнинг аксарияти билаверишмайди. Улардан энг асосийси - бу ротацияга қўл уришдан чекиниш. Биз ушбу ҳолатни 2015 йилги ЕЧЛнинг ҳал қилувчи ўйинларида кузатганмиз. Ҳаттоки, ушбу мавсум ҳам бир хил таркибли жамоа муҳим баҳсларда очколарни қўлдан бой бермоқда.

Қуйида Анчелоттининг айнан ротация борасидаги камчилигига тўхталиб ўтамиз.

Ла Лига 14/15 йилги мавсумининг биринчи босқичида мадридликлар 19 та ўйиндан 16 тасида ғалаба қозонган (қолган учтасида мағлубиятга учраган), иккинчисида эса 19 та ўйиндан 14 тасида ғалаба қозонган. Биринчи даврада 9 очко, иккинчи даврада эса 13 очко йўқотилди. Биринчи даврада 62, иккинчи даврада 56 та гол киритилди.

Энг қизиқ томони, жамоа агар чарчоқ туфайли давралар оралиғида ноқулайликларга учради дейдиган бўлсак, иккала даврада ҳам деярли бир хил натижа кўрсата олмайди. Демак, бу ерда мураббийнинг бир хил тактикаси ўз сўзини айтмоқда. Бироқ шу ҳолида ҳам чемпион «Барса»га етарлича қаршилик кўрсата олган. Бу икки жамоанинг пойгаси худди 18/19 йилги «Сити» ва «Ливерпуль» ўртасидаги курашга ўхшар эди. Ўшанда «Реал» 92 очко тўплаган бўлса, «кўк-анорранглилар» 4 очко кўпроқ тўплашган.

Мадридликлар ўша мавсум «Валенсия», «Барселона» ва «Атлетико» билан баҳсларда очко йўқотди. Бу ерда асосан «Реал» мураббийлар штабининг хатолари сабаб эмас, балки рақибларининг мукаммал мавсум ўтказгани сабаб ғалабаларни қўлдан бой берган. Бу, айниқса, апрелдан майгача бўлган натижалар фонида жуда кулгили туюлади, бу вақт оралиғида жамоа жуда кўплаб кераксиз мағлубиятларни қабул қилиб олди. ЕЧЛ яримфиналида эса «Ювентус» «Реал Мадрид»ни шунчаки Бернабеуда «еб қўйди» десак муболаға бўлмайди. Ўша йили финалда «эл-класико» кўрмаслигимизга шунчаки Анчелоттининг эътиборсиз ишлатилган тактик схемалари сабаб бўлган.

Ротация йўқ - унвонлар ҳам йўқ

Яна ўша мавсумга тўхталамиз. Агар ўшанда мавсумни супер формада ўтказаётган, ғалабаларнинг асосий калити сифатида хизмат қилган Марсело ҳеч бўлмаганда икки ҳафта дам олганида, балки «Реал»га яримфиналда омад кулиб боқармиди?

Жамоанинг ўша мавсумдаги таркибини қисқа эслаб ўтамиз. Яримҳимоя ва ҳужум чизиғини эслатиб ўтсак (ҳимояда ҳам улар алмашиб ўйнашга мажбур бўлишган ва фаол ўзгариб турарди). Натижада, футболчилар мавсум давомида керагидан ортиқ чарчаб қолишди.
Яримҳимоя: Хедира, Илярраменди, Кроос, Модрич, Ҳамес, Иско, январда келган Лукас Силва.
Ҳужум: BBC триоси, Чичарито ва Хесе.

Модричнинг терма жамоадаги жароҳати ноябрдан мартгача унинг майдонга қайтишига тўсқинлик қилди, бу эса Искони автоматик равишда мустаҳкам таянч ўйинчисига айлантирди. Кўриб турганингиздек, бир футболчининг сафдан чиқиши унинг ўрнига қўшилган иккинчи бир футболчининг ҳам ўйин сифатига таъсир ўтказмай қолмайди. Албатта, клуб бу қадар алмашинувларни аввалдан қилиб юрмаган ва муҳим паллаларда бу жиддий панд берди.

Анчелоттидан кейин жамоани бошқарган Зидан эса айнан ушбу факторга алоҳида эътибор қаратди ва «Реал»нинг кетма-кет 3 йил ва ундан кейин ҳам Европа қироли бўлишида ўзининг яхлит услубини яратди. Бу эса кўпчилик сезганидек, кучли ротация атрофида қурилди.

Шу билан бирга Анчелоттида футболчилар алмашинувини амалга ошириш учун мавжуд ресурсларнинг бўлмаганини ҳам ҳисобга олиш керак. У ўзининг йиғилиб қолган камчиликлари қурбонига ҳам айланди.

Жумладан:

Хедиранинг бир мавсум давомида турли даврларда олган нақ 4 та жароҳати асосий таркиб схемасини анча издан чиқариб юборди. Бундан ташқари Хамес февралдан апрелгача икки ой давомида жамоасига ёрдам бера олмади. Илярраменди асосий таркибда деярли 2000 дақиқа ўйнади ва ўзини фаол тарзда кўрсатди. Хесе фақат декабрда сафга қайтди холос. Мавсумнинг ярмигача пала-партиш ҳолатда келган «Реал»ни энди иккинчи, муҳим даврада жиддий синовлар кутиб турарди.

Дарҳақиқат, мураббий майдоннинг 3 позициясида атиги 4 та футболчидан фойдаланишга мажбур бўлди. Модрич ва Исконинг узоқ муддатга сафдан чиқиши, иккинчи ва учинчи альтернатив режаларнинг йўқлиги «қироллик клуби»ни тожсиз қолдирди. Жорий мавсумчи? Лидерлар толиққан пайти Карло ота нима ўйлаб топар экан?

 

Юсуфбек Сайдалиев тайёрлади

Киритилди: 11:45, 15.12.2021.
Ўқилди: 3968 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.