“Барселона” ҳужумчиси Серхио Агуэро матбуот анжуманида профессионал фаолиятини якунлаётганини маълум қилди.
30 октябрь куни 33 ёшли футболчи Испания чемпионатининг 11-туридан ўрин олган “Алавес”га қарши ўйинда (1:1) жароҳат олганди. Аргентиналик футболчи биринчи бўлимда тахикардия ҳужуми туфайли алмаштирилганди. Тиббий кўрик натижасида форвардга юрак аритмияси ташхиси қўйилган.
Агуэро каталонияликлар сафида 2021 йилнинг май ойидан буён ўйнаб келмоқда эди. Аввалроқ форвард “Манчестер Сити”, “Атлетико” ва “Индепенденте” клубларида тўп сурган.