Кириш Регистрация
23/09 00:00 Райо Вальекано 1-1 Атлетико
23/09 19:00 Насаф 2-0 ОКМК
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка
24/09 22:00 Валенсия - Осасуна
24/09 22:00 Севилья - Вальядолид
25/09 00:00 Реал Мадрид - Алавес
25/09 22:00 Жирона - Райо Вальекано
26/09 00:00 Барселона - Хетафе

«Пахтакор» 2021 йилда аввалги йилларга нисбатан анча кам гол урди

Баҳо:
+ | -

"Пахтакор" якунланган мавсумда жами 37 ўйинда майдонга тушди.

Беллашувларнинг 26таси Суперлига, 6таси Чемпионлар Лигаси, 4таси Ўзбекистон Кубоги ва биттаси Ўзбекистон Суперкубогига тўғри келди. Жами кўрсаткичлар шундай кўриниш олди: 24 ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият.

Рақиблар дарвозасига умумий ҳисобда 62 тўп киритилди. Жамоа ўз дарвозасидан 29 гол ўтказиб юборилди. 37 баҳснинг 21тасида "Пахтакор" дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

Бу борада мутлоқ рекорд 2006 йил қўлга киритилган. Ўшанда жамоа 136 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Кейинги яхши натижалар 1993 йил 131 гол ва 1998 йил 130 гол ҳисобланади. 1992 йилдан бери ҳозиргача жами 13 мавсумда "Пахтакор" рақиб дарвозасига 100 ва ундан кўп гол урган. 2002-2009 йилларда кетма-кет 8 йил голлар сони 100тадан ошган.

Чемпионат баҳсларида энг кўп гол 1998 йилга тўғри келади. Ўшанда 30 ўйинда жамоа 96 тўп киритган. 1993 йил Ўзбекистон Кубогида 49 гол рақиб дарвозаларига урилган. 2019 йил эса 9 йиллик танаффусдан кейин киритилган тўплар сони яна 100тадан ошиб кетди.

Ҳар йили рақиб дарвозасига урилган голлар сони

1992 йил — 99
1993 йил — 131
1994 йил — 100
1995 йил — 85
1996 йил — 78
1997 йил — 87
1998 йил — 130
1999 йил — 84
2000 йил — 84
2001 йил — 92
2002 йил — 118
2003 йил — 114
2004 йил — 108
2005 йил — 100
2006 йил — 136
2007 йил — 110
2008 йил — 107
2009 йил — 103
2010 йил — 63
2011 йил — 60
2012 йил — 67
2013 йил — 58
2014 йил — 76
2015 йил — 81
2016 йил — 59
2017 йил — 44
2018 йил — 78
2019 йил — 115
2020 йил — 100
2021 йил — 62

Манба: pakhtakor.uz
Киритилди: 17:53, 15.12.2021.
Ўқилди: 3584 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.