"Бавария" ёзги трансфер ойнаси учун қандай режалари борлиги маълум бўлди.
Bild хабарига кўра, Мюнхен клубининг ҳаракатлари ҳужумчи Роберт Левандовски ва вингер Кингсли Коман билан янги шартномалар қандай муҳокама қилинишига боғлиқ.
Агар бу футболчиларнинг келажагини муҳокама қилишда қийинчиликлар юзага келса, у ҳолда "Бавария"га альтернатив вариант сифатида Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчиси Эрлинг Холанд ва "Барселона" ярим ҳимоячиси Усмон Дембеле бўлади.
Қолаверса, “Бавария”да “С режаси” ҳам бор.
Агар Левандовски ва Коман билан шартномалар узайтирилмаса, Холанд ва Дембеленинг трансферлари муваффақияциз бўлса, мюнхенликлар "Интер" ҳужумчиси Лаутаро Мартинес, "Фиорентина" ҳужумчиси Душан Влаҳович ёки "Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Кезани сотиб олиш йўлини ўрганиб чиқади.