Тарихдан хабардор киши испанларнинг Армада аталмиш денгиз флоти ҳақда эшитган. Улар XVI асрнинг охирларида жуда машҳур бўлишган. Уларни ўша пайтда шунчаки Армада деб аташар эди. Аммо, 1588 йилда Испания-Англия қарама-қаршилигидан сўнг испанларнинг афсонавий флоти енгилган. Бундай қудратли кеманинг енгилиши ақлга сиғмас эди. Ўша мағлубият Армадага буюк машҳурлик олиб келган. Шундан сўнг бу флотнинг номи тарих зарварақларида Енгилмас Армада бўлиб мухрланган.
Хозирги кун футболида яна бир Армада бор. Ўхшашликни қарангки, улар хам Испанияга тегишли. Умуман олганда бу шунчаки ўхшатиш. Хеч ким “Барселона”ни “Армада” номи билан атамайди. Каталонияликларнинг сўнгги 20 йилда эришган ютуқларига хар қандай жамоа ҳавас қилса арзийди. Аммо тан олиш керакки, охирги йилларда “кўк-анорранглилар” на жиддийроқ бирор соврин юта олди, на мазмунли ўйин кўрсата олди. Умумий мавсумлардаги ўйин сифатига назар ташласак, “блаугранас” охирги марта 2018-2019 йилги мавсумда нисбатан яхшироқ ўйин намойиш этган. Ўша йили каталонияликлар Испания Ла лигасида зафар қучишган. Шундан сўнг “Барселона” Примьерода тенгсиз топилмаган. Айнан ўша мавсумда “блаугранас” УЕФА Чемпионлар лигасида чемпион бўлишга жуда яқин келган. Тақдирнинг ўйинини қарангки, ярим финалда дейарли “Барселона”га мағлуб бўлган инглиз клуби жавоб учрашувида бурилиш ясаб финал чиптасини илиб кетган эди. Аниқроғи испанияликлар инглизларга йўтқазиб қўйишган. Ғалаба нақд жойида каталонияликлар мағлуб бўлишган худди Енгилмас Армада сингари. Улар каби инглизларга имконятни бой беришган. “Барселона” “Ливерпуль” ўртасидаги баҳс барчанинг ёдида бўлса керак.
Ўша испанларнинг Аримадаси енгилган жанг тарихда Гравлин жанги номини олган. Инглизлар уларга нисбатан айёрона тактика танлашган. Яни улар испанларни чалғитишган ҳудди Трент бурчак тўпини тепиш жараёнида алдагани сингари. Ўша жангда Армада ғолиб бўлмасада хеч нарса йўқотмаган шунчаки Испанияга чекинишга мажбур бўлган. Аммо йўлда денгизчилар бошига тўшган қийиинчиликлар, тўфонлар ва қоялар испан флотини таслим қилган.
Бизнинг футболдаги “Армада”миз хам ҳудди шундай. “Барселона”нинг енгилиши бугунги мавсумда рўй бераётган ҳодиса эмас. Яъни улар “Ливерпуль”дан учралган мағлубиятдан бери ўзига кела олишмади. Уларнинг бу қадар суст ўйнаётганига, енгилаётганига сабаб ҳам бор. Молиявий қийинчиликлар, жароҳатлар ва Бартамео сиёсати “блаугранас”ни кучсиз қилиб қўйган.
Баъзи мухлислар “Барселона”нинг ўйини пасайишига Мессининг кетишини сабаб қилиб кўрсатишмоқда. Аммо, Месси билан бўлган сўнгги мавсумда хам “Барселона” яхши натижа қайд эта олмаган. Шунчаки Лео фактори бунга сабаб эмас.
Тўғри Лео ҳозир хам “Барселона”да бўлганида жамоа бундай ахвола бўлмас эди. Сўнгги йилларда каталонияликлар жуда хам нотўғри сиёсат олиб борди ва алал-оқибат жамоада ойликлар тўлаш учун хам пул қолмади. Умуман ўзини оқламаган қиммат трансфер ва “отнинг калласи”дек маошлар жамоанинг молиявий ахволини батамом оғир кўринишга олиб келди. Дембеле, Коутиньо ва Гризманнинг трансфери учун сарфланган пулларнинг ўзи ўртамеёна жамоанинг нархига тенг бўлиб қолди. Умтитининг маоши трансфер нархидан баландлиги хақда гапирмаса хам бўлади. Шунчаки Неймарнинг кетигани жаноб Бартамеога сабоқ бўлган шекилли хамманинг маошини ёппасига кўтариб қўйган. Энди эса қанча уринса хам Умтитини жамоадан кетказа олмаяпти. Хар тугул “Барселона” учун хамма нарсага тайёр футболчилар бор экан. Улар маошини камайтиришга ўзлари розилик берган.
Пулларнинг нотоғри ишлатилиши хақда гапирдик. Ўша футболчиларнинг класси билан хам жамоа бирор натижа қайд этиши мумкин эди. Аммо жарохатлар хам “йиқилганнинг устидан тепгандек” қилмоқда. Дембеленинг жарохатларига ўрганиб қолган мухлислар бора-бор жамоанинг бўлажак юлдузи бўлиши кутилаётган Ансу Фатини хам фақат лазаретда кўришмоқда. Педрини хам 70дан ортиқ ўйинд майдонга тушириб синдириб олишди чоғи. Ҳозирда Хавининг ахволига хавас қилиб бўлмайди. Биринчидан, жамоа трансферларга пул ажратиши қийин. Иккинчидан, жамоа учун муҳим футболчилар жарохат олишган. Шунчаки жамоа бундай ахволга келиб қолишига анча вақт кетган, лекин Месси ва Суарес каби футболчиларнинг барқарор ўйини ва уларнинг юқори даражаси бу инқирознинг бошланишини секинлаштириб турган.
Шуни айтиш мумкинки, “Барселона”да Испаниянинг Енгилмас Армадасига ўхшаш ҳолатни кўрмоқдамиз. Албатта, барча футбол ишқибозлари бу буюк клубнинг тезроқ ўзига қайтишини истаса керак. Негаки фктболда, Ла лигада рақобат аввалги даражада емас. Улар бу томондан хам Англия Премьер лигасидан анча ортда қолишмоқда. Кутамиз, кузатамиз, қўллаб кувватлаймиз. Шунчаки футбол янада қизиқарлироқ бўлиши учун кучлилар орасида “Барселона” бўлиши керак. Улар Енгилмас Армада сингари, Енгилмас “Барселона” номи билан тарихда қолмаслиги керак. “Арсенал” ва “Милан” каби жамоаларни аввалгидек юқори даражага қайтишини анча кутдик. Улар орасига бошқа жамоаларнинг қўшилиши албатта ёқимсиз ҳолат.
Миржалол Пардабоев тайёрлади