«Реал» Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни сотиб олиш имкониятини кўриб чиқмоқда.
Маrca хабарига кўра, мадридликлар футболчини ўз сафига қўшиб олишдан манфаатдор, бироқ кимошди савдосида қатнашиш ниятида эмас, чунки улар молиявий жиҳатдан «Манчестер Сити» ва ПСЖ билан рақобатлаша олмаслигини тушунишади.
Клуб норвегиялик учун курашда ҳал қилувчи қадамлар ташлаш ниятида эмас, чунки агарда ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзоланса, барибир кучли ҳужум чизиғига эга бўлади, деб ҳисобламоқда.
Ҳужумчи Карим Бенземани "Реал Мадрид" асосий таркибнинг сўзсиз футболчиси деб билади ва шошилинч равишда бошқа марказий ҳужумчи билан шартнома имзолашга ҳожат йўқ.
Олдинроқ Ҳоландга "Барселона" даъвогар экани хабар қилинганди.