Кириш Регистрация
09/02 18:45 Насаф 1-1 Аш-Шорта
09/02 18:45 Ал-Ваҳда 0-0 Ал-Аҳли (СА)
09/02 21:00 Дуҳайл 1-1 Шаржа
09/02 21:00 Шабаб ал-Аҳли 0-0 Ал-Ҳилол
10/02 21:00 Трактор - Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод - Ал-Ғарафа

«Бунёдкор» нинг рақиби яна мағлубиятга учради

Баҳо:
+1 | -
Бўлим: ОСИЁ

Бугун Япония чемпионатининг иккинчи тур учрашувлари бўлиб ўтди.

"Бунёдкор"нинг Чемпионлар лигаси Е гуруҳидаги рақиби "Гамба Осака" клуби Осака дербисида "Серезо Осака" жамоаси меҳмони бўлиб, 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради.

Учрашувнинг 20-дақиқасида Веллингтон майдон эгаларини ҳисобда олиб чиқди. Орадан саккиз дақиқа ўтиб Оливейро томонидан киритилган голдан сўнг ҳисоб тенглашди. Аммо иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқалар ўтиб бораётган маҳалда Дос Сантос Серезо Осаканинг ғалаба тўпини киритди ва Гамба Осакани очкосиз қолдирди.

Иккинчи турдан сўнг "Кашима Антлерс", "Албирекс Нигата" ва "Гамба Осака" клублари ҳисобида биронтаям очко йўқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:42, 17.03.2012.
Ўқилди: 7217 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.