Буэнос-Айрес шаҳрининг асосий халқаро аеропортида аргентиналик собиқ футболчи ва мураббий Диего Марадона ҳайкали ўрнатилди, деб хабар бермоқда мамлакат аеропортларини бошқарадиган "Aeropuertos Argentina 2000" матбуот хизмати.
Ҳайкал тўлиқлигича 3D технологиялари асосида тайёрланган.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йилнинг 25 ноябрь куни 60 ёшида вафот этган эди. Ўлим сабаби сурункали юрак этишмовчилигидан келиб чиққан ўткир ўпка шиши бўлганлиги хабар қилинган.













