"Брентфорд" клуби устози Томас Франк АПЛдан турнир баҳсларини Янги йилга қадар қолдиришни сўради. Сўнгги хабарларга кўра, "Брентфорд" жамоасида ҳам вирус билан касалланган вакиллар сони ошиб кетган.
Қайд этилишича, умумий 13та аъзо (футболчилар ва мураббийлар штаби) коронавирусга тестлардан ижобий натижа олган. Шу сабаб жамоанинг "Саутгемптон" майдонига бўладиган сафари бекор қилиниши мумкин.
Аввалроқ "Лестер" ҳамда "Тоттенхэм" учрашуви қолдирилгани ҳақида хабар қилинган эди.