Ла Лига президенти Хавьер Тебас Эрлинг Холанднинг "Барселона"га ўтиши ҳақидаги миш-мишларга шубҳа билан қаради.
"Менимча, харажат ва иқтисодий ҳолат туфайли “Барселона” Холанд билан шартнома имзолай олмайди. Райола уни арзонга сотмайди. Унинг сотуви клуб учун қимматга тушади”, - деди Тебас.
Айни дамда Холанднинг бозор қиймати 150 миллион еврога баҳоланмоқда.
Норвегиялик форвард жорий мавсумда Дортмунднинг “Боруссия” клуби билан Германия чемпионатида 10 та ўйин ўтказиб, 13 та гол уришга муваффақ бўлди.