"Монако" спорт директори Пол Митчелл Орельен Чуамени ҳақида фикр билдирди:
"У яхши ярим ҳимоячи. Унинг ҳаракатлари менга Стивен Жеррардни эслатади. У 22 ёш бўлишига қарамай, топ футболчи даражасига чиқа олди. Агар биз ҳам топ клуб бўлишни истасак, уни сотмаслигимиз керак. Жамоамиз олдига катта мақсадлар қўйган. Бунда эса бизга яхши футболчилар керак бўлади. Чуамени 2024 йилгача шу ерда бўлади. Монте Карлода ҳамма нарса қиммат. Шу сабабдан Чуамени ҳам юқори нархланади".
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси аъзосига "Челси" ҳамда "МЮ" қизиқиш билдираётган эди.