Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Мино Райола: "Улар Погбанинг маошини тўлай олмайди"

Баҳо:
+ | -

"МЮ" юлдузи Поль Погбанинг агенти мижозига харидорлар ҳақида гапирди. У шундай дейди:

"Биз ҳозирнинг ўзидаёқ Погба учун кўплаб таклифлар олмоқдамиз. Унинг ичида "МЮ"нинг шартномани узайтириш билан боғлиқ номаси ҳам бор. Биз у учун энг яхши жойни танлаб оламиз".

Раёла, шунингдек, Погбага "Бавария"нинг қизиқишларига ҳам аниқлик киритди:

"Погба "Бавария"га ўтади? Бундай бўлиши мумкин эмас! Улар Погбанинг маошини тўлай олмайди".

Поль Погбанинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойига қадар мўлжалланган. У январь ойидан бошлаб ўзга клублар билан музокара ўтказишга ҳақли бўлади.

Манба: futaa.com
Киритилди: 15:28, 17.12.2021.
Ўқилди: 4405 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.