Кириш Регистрация
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка
02/05 17:00 Вильярреал - Леванте
02/05 18:00 Удинезе - Торино
02/05 19:00 Вулверхэмптон - Сандерленд
02/05 19:00 Брентфорд - Вест Хэм
02/05 19:00 Ньюкасл - Брайтон
02/05 19:15 Валенсия - Атлетико
02/05 21:00 Комо - Наполи
02/05 21:30 Арсенал - Фулхэм
02/05 21:30 Алавес - Атлетик Бильбао
02/05 23:45 Аталанта - Женоа
03/05 00:00 Осасуна - Барселона

Мустафо Байрамов: «Алишер Маҳмудовнинг ёрдам бера олмаслиги бизга қимматга тушди»

Баҳо:
+ | -

"Навбаҳор"-"Қизилқум" учрашуви якунига етгач ҳар икки жамоа мураббийлари ўртасида матбуот-анжумани бўлиб ўтди

Мустафо БАЙРАМОВ ("Навбаҳор"):
— Мавсумнинг дастлабки учрашуви доим қийин ўтиб келган. Нурсиз дуранг албатта бизни қониқтиргани йўқ. Бугун ғалаба қозонишни истагандик, аммо ўйлаган мақсадимизга эриша олмадик. Бир қанча вазиятларни футболчилар йўққа чиқаришди. Жуда қулай жарима тўплари ҳам моҳирона бажарилмади. Айнан Алишер Маҳмудовнинг бугун бизга ёрдам бера олмаслиги қимматга тушди. Биласиз, Маҳмудов стандарт вазиятларни ажойиб амалга оширади. Шогирдларим олдига қўйилган вазифани бажаришга ҳаракат қилишди. Кейинги учрашувда керакли натижани қўлга киритишга ҳаракат қиламиз.

— Таркибдаги янги футболчилар ўйинидан қониқдингизми?
— Владимир Чекунов бугун ўзини кўрсата олмади. Қандайдир довдираш аломатлари сезилди унда. Жаъфар Ирисметов ва Артурас Фоменко ўзини кўрсатишга ҳаракат қилди.

— Меҳмонлар ўйини ҳақида нима дея оласиз?
— "Қизилқум" ҳимоявий ўйин кўрсатиб, очкони қўлга киритишди, биз эса қимматли икки очкони бой бердик.

— Максим Белихни қачон майдонда кўрамиз?
— Белих куни кеча сафга келиб қўшилди. Бир неча кун олдин бувиси оламдан ўтди. Шунинг учун бугунги учрашувга у тайёр эмасди. Албатта, кейинги учрашувларда ҳимоячи майдонда тўп суради.

Манба: www.lochinlar.uz
Киритилди: 08:33, 18.03.2012.
Ўқилди: 8116 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик