Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Оғир атлетика бўйича ЖЧ якунлари: Йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди

Баҳо:
+ | -

Тошкент мезбонлик қилган оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Бир неча кун давомида дунёнинг энг кучли атлетлари чемпионлик йўлида муросасиз рақобат олиб боришди.

Қайд этиш жоиз, мураккаб эпидемиологик вазият бўлишига қарамасдан хорижлик мутахассислар ушбу дунё биринчилиги юқори савияда ташкил этилганига алоҳида урғу бердилар. Ўз навбатида, спортчилар ўртасидаги кескин рақобат мухлисларда бир олам таассурот қолдирди. Аввалдан тахмин қилинганидек, оғир вазн тоифаларидаги беллашувлар кутилган интригани тақдим қилди. Айниқса, -109 кг вазн тоифасидаги баҳс юртдошларимиз хотирасида узоқ вақт ёдда қоладиган бўлди. Боиси унда 2 алп йигитларимиз Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов чемпионлик учун ўзаро рақобат олиб боришди. Ушбу вазнда ўзбек полвонларига тенг келадиган рақиб йўқ эканини яна бир карра исботлашди.

Умуман олганда, йигитларимиз мусобақа давомида ўз чиқишлари билан барчамизни хурсанд қилишди. Уларнинг натижалари медаллар жамғаришдаги умумий ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Кичик медаллар кесимида 5 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медалларини жамғарган Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Эркаклар, медаллар бўйича:
1. Ўзбекистон – 5-5-2
2. Корея Республикаси – 5-1-4
3. Грузия – 3-4-1

Спортчиларимизнинг иштирокига қараб бериладиган очколар классификациясида эса жамоамиз учинчи ўринни эгаллади.

Эркаклар, очколар бўйича:
1. Россия оғир атлетика федерацияси – 581 очко
2. Эрон – 548
3. Ўзбекистон – 525

Аёллар баҳсида медаллар жамғариш бўйича қизларимиз ўн биринчи поғонани банд этган бўлсалар, очколар кесимида кучли 15 таликни ёпиб беришди.

Умумий ҳисобдаги медаллар жамғармасида ҳам жамоамиз етакчилар қаторида бўлгани фахрланарли. Достон Ёқубов ва Акбар Жўраевнинг олтин, Сарварбек Зафаржонов, Руслан Нурудинов ва Турсуной Жабборованинг кумуш медаллари билан ушбу кесимда иккинчи ўринни банди қилдик.

Умумий ҳисобдаги медаллар жамғариш бўйича:
1. Корея Республикаси – 4-1-2
2. Ўзбекистон – 2-3-0
3. Таиланд – 2-2-1

Шу ўринда, ўз юртимизда биринчи бор ўтказилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида шоҳсупага кўтарилиб, юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган қаҳрамонларимизни эслаб ўтамиз:

Олтин медаль:
-67 кг: Достон Ёқубов – силтаб кўтариш ва икки кураш
-109 кг: Акбар Жўраев – мутлақ чемпионлик (ҳар уч йўналишда)
-87 кг: Турсуной Жабборова – даст кўтариш

Кумуш медаль:
-67 кг: Достон Ёқубов – даст кўтариш
-89 кг: Сарварбек Зафаржонов – силтаб кўтариш ва икки кураш
-109 кг: Руслан Нурудинов – силтаб кўтариш ва икки кураш
-87 кг: Турсуной Жабборова – икки кураш

Бронза медаль:
-67 кг: Адҳамжон Эргашев – силтаб кўтариш
-109 кг: Руслан Нурудинов – даст кўтариш

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон оғир атлетика федерациясини мамлакатимизда илк бор ташкил этилган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини юқори савияда ўтказгани, қўлга киритилган улкан натижалар билан табриклаб қолади.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 12:12, 18.12.2021.
Ўқилди: 5462 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [8182]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3681]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [3356]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2682]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [2465]

«Реал Мадрид» ярим ҳимояни кучайтирмоқчи [2369]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [2316]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [2257]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [2156]

Sport ва Futbol телеканалларида 7-февраль куни А серия ва Ла лиганинг биттадан ўйинлари ҳамда футзал бўйича Осиё кубоги финали трансляция қилинади [1842]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.