Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо жамоанинг мавсумда олдига қўйган мақсадлари ҳақида сўзлаб берди.
"Ҳозирда менинг ниятим чемпионлар лигасининг чорак финалида ғалаба қозониш ва кетма-кет иккинчи марта ярим финалга олиб чиқиш. Бир неча йиллик омадсиз иштироклардан сўнг бу жуда муҳим натижа бўлар эди",-дейди Моуриньо.
"Реал" бир неча йиллар давомида кучли тўрликка кира олмади. Қуръа пайтида ҳам жамоа пастки поғонларда эди. Мен жамоага келганида "Реал" топ-клуб эмасди. Бу борада жуда кўп жамоалар биздан олдинда эди.
"Ҳозирда биз энг кучли жамоамиз ва келажак учун ҳам замин яратиб қўйдик",-дея португалиялик мутахассисинг сўзларидан парча келтирмоқда Goal.com.