"Ньюкасл" январь ойида "Барселона" футболчиси орқали ўз ҳимоясини мустаҳкамлаши мумкин бўлади. Хабарларга кўра, "кўк-анорранглилар" аъзоси Самюэль Умтити Англияга йўл олиши мумкин. У "Барса"га ортиқ керак эмас.
Бу эса "Ньюкасл"га яхши имконият деганидир. Маълумот ўрнида 28 ёшли футболчи ҳозирда "Барселона" таркибида ҳафтасига 208 минг фунт маош олади. Эдди Хау жамоаси эса бу мавсумда жами 37та гол ўтказиб юборган.