«Барселона» спорт директори Матеу Алемани ҳужумчи Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар ҳақида гапирди.
«Дембеле доим клубда қолишини айтган. Ҳозир масалага ойдинлик киритишнинг айни вақти. Биз бу вазиятни йил охиригача ҳал қилишни кутмоқдамиз», — дейди Алемани.
Маълумот учун, «Барса»нинг 24 ёшли франциялик футболчи билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.
Жорий мавсум Дембеле 3 та ўйинда майдонга тушиб, самарали ҳаракат қила олмаган.