"Барселона" директори Матеу Алемани Усмон Дембеле билан шартномани узайтириш борасидаги музокаралар билан боғлиқ вазият ҳақида гапирди.
“Усмон Дембеле доим қолишни исташини айтган. Биз бу муаммони йил охиригача ҳал қилишни кутмоқдамиз”, – деди Алемани "Movistar" нашрига.
"Барса"нинг 24 ёшли француз билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади.