"Челси" бош мураббийи Томас Тухел "кўклар" ярим ҳимоячиси Саулни ижтимоий тармоқлардаги мухлислар танқидидан ҳимоя қилди.
«Сауль ўзини «Атлетико»дагидек роль ўйнаётганини ҳис қиляптими, худди шундай масъулиятни ҳис қиляптими? Балки йўқ. Ҳа, Саулнинг муаммолари бор. У Премьер-лигада муаммоларга дуч келган биринчи футболчи эмас.
Биз футболчиларимизни ҳимоя қиламиз, мен ҳамиша футболчиларимни ҳимоя қиламан. Мухлислар томонидан уни танқид қилиш ноўрин деб ўйлайман. Одамлар унинг ўйинидан норози эканини тушунаман, лекин мухлисларнинг бу муносабати ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаслигимнинг сабабларидан бири. Мен фақат Саулнинг ўзи буларнинг барчасини Интернетда ўқимайди деб умид қиламан. У нимада яхшироқ бўлиши кераклигини билади, бунинг учун ҳамма нарсани қилади. Ҳозир унинг муаммолари бор, лекин биз унга майдонда энг яхши рольни топишга ҳаракат қиляпмиз», - дея Тухель сўзларини келтиради Goal.
"Челси" Саулни шу йилнинг август ойида "Атлетико"дан сотиб олиш опсияси билан ижарага олганди. 2021/22 йилги мавсумда испаниялик “кўклар” сафида 9 та ўйин ўтказди ва самарали ҳаракатлари билан ажралиб турмади.