«Севилья» яримҳимоячиси Иван Ракитич Испания чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Атлетико Мадрид» устидан қозонилган ғалаба (2:1) ҳақида фикр билдирди.
«Мамлакат чемпионига қарши ўйнадик. Бу жуда муҳим ўйин бўлди. Мухлислар иккинчи голни нишонлашга муносиб эдилар ва буни уддаладик.
Қўллаб-қувватлаганликлари учун барчага миннатдорчилик билдираман. Биз қўлга киритган барча очколар мухлисларнинг хизматлари туфайли.
Биринчи бўлимни ажойиб ўтказдик, аммо гол ўтказиб юбордик. Бу бироз хавотирларни келтириб чиқарди. Чунки гол уриш учун кўп иш қилиш керак эди.
Лекин биз ўзимизга ишондик ва керакли дақиқани кутдик. Биз қилаётган ишимиздан завқланишда давом этамиз. Қилишимиз керак бўлган нарсалар кўп, лекин биз тўғри йўлдамиз», - дейди Ракитич.