Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Абрамович 3-фуқаролик пасспортига эга бўлди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг «Челси» клуби хўжайини, россиялик миллиардер Роман Абрамович Португалия фуқаросига айланди, деб хабар беради Público нашри.

Манбага кўра, тадбиркор Пиреней ярим оролида яшаган яҳудийларнинг авлоди сифатида Португалия фуқаролигини олган.

Абрамовичда Россия ва Португалия фуқаролигидан ташқари, 2018 йилнинг май ойида олинган Исроил паспорти ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, октабр ойида Роман Абрамович 2018 йилдан бери биринчи марта Буюк Британияда бўлган эди. Уч йил олдин у виза билан боғлиқ муаммоларга дуч келган.

Маълумот учун, Абрамович 2003 йилдан бери «Челси»га эгалик қилади. Бу вақт ичида «кўклар» Англиянинг тўрт карра чемпиони бўлишди, икки марта Чемпионлар лигаси ва Европа лигасида ғалаба қозонишди, УЕФА Суперкубогини қўлга киритишди.

Шунингдек, жамоа ҳисобида беш марта Англия кубоги, уч марта Лига кубоги ва Англия Суперкубоклари ҳам мавжуд.

Киритилди: 14:21, 19.12.2021.
Ўқилди: 6002 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.