Кириш Регистрация
27/06 05:00 Уругвай 0-1 Испания
27/06 05:00 Кабо-Верде 0-0 Саудия Арабистони
27/06 08:00 Миср 1-1 Эрон
27/06 08:00 Янги Зeлaндия 1-5 Бельгия
28/06 02:00 Панама 0-2 Англия
28/06 02:00 Хорватия 2-1 Гана
28/06 04:30 Конго ДР 3-1 Ўзбекистон
28/06 04:30 Колумбия 0-0 Португалия
28/06 07:00 Жазоир 3-3 Австрия
28/06 07:00 Иордания 1-3 Аргентина
28/06 23:59 ЖАР - Канада
29/06 22:00 Бразилия - Япония

Абдуқодир Ҳусанов: “Жаҳон чемпионатидан сўнг Ўзбекистонни кучли жамоа сифатида эслаб қолишади”

Баҳо:
+ | -1

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳамда Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ЎФА матбуот хизматига берган махсус интервьюсида Жаҳон чемпионатидаги иштирок, легионерлик фаолияти ва ўзбек футболининг ривожи ҳақида тўхталиб ўтди.

Иқтидорли ҳимоячининг таъкидлашича, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олган пайтдаги ҳис-туйғуларни ифодалаш осон эмас. ЖЧ-2026 даги дастлабки ўйинни эслар экан, Ҳусанов шундай дейди:

“Биринчи Жаҳон чемпионатимиз. Эмоцияларни таърифлаш қийин. Майдонга тушганимда юрак тез уришни бошлади. Бошқача бўлди”.

Унинг фикрича, бу мусобақа бутун жамоага жуда катта туртки бермоқда:

“Ҳамма мотивация олмоқда. Кўришяптики, ўйнаса бўлади. Тўрт йилдан кейин яна мундиал бор. Унга ҳам чиқишимиз керак”.

Шунингдек, у ушбу турнирдан сўнг бутун дунё Ўзбекистонни “кучли жамоа деб” эслаб қолишига ишонч билдирди.

Мамлакатда футболнинг ҳозирги ривожланиш босқичи ҳақида гапираркан, Абдуқодир бу жараёнга юқори даражада эътибор қаратилаётганини қайд этди:

“Мамлакатимизда футбол ривожланмоқда. Президентимизнинг шахсан ўзлари ёрдам беряптилар. Бунга ўзлари жиддий киришган”.

Халқаро майдонда ўзбек футболини қанчалик билишади, деган саволга у шундай жавоб қайтарди:

“Бу — ҳали бошланиши. Бир ўзим эмас, яна бошқа йигитлар ҳам қўшила бошлайди ва бизни янада яхшироқ танишади. Ўзбекистонни танитиш — шараф”.

Ҳозирда Англия Премьер Лигасида тўп сураётган Ҳусанов ёшлигиданоқ АПЛда ўйнашни ният қилганини яширмади:

“Албатта, ёшликдан Англиянинг топ-3 жамоасидан бирида ўйнашни орзу қилиб келганман. Ҳозирча ҳаммаси режа бўйича кетмоқда”.

Ёш футболчиларга маслаҳат бераркан, Ҳусанов ҳар қандай ўйинчи учун энг муҳим хислат бу “тартиб-интизом” эканини уқтирди. Унинг сўзларига кўра, ёшлар тинимсиз ишлашда давом этишлари керак:

“Ишлашда давом этиш керак. Ҳозир кўп скаутлар кузатишни бошлашди. Ўйлайманки, яна ўзбек футболчиларининг Англия ва Францияга келиши бошланади”, дея ўз сўзларини якунлади футболчи.

Маълумот учун, Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатининг иккинчи турида Португалияга қарши майдонга тушади. Ушбу баҳс 23 июнь, сешанба куни Тошкент вақти билан 22:00 да бошланади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 18:06, 23.06.2026.
Ўқилди: 23678 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик