Кириш Регистрация
16/07 20:00 Нефтчи 2-1 Бухоро
16/07 20:00 Бунёдкор 1-3 Насаф
16/07 20:00 Сўғдиёна 2-0 Хоразм
17/07 20:00 Навбаҳор - ОКМК
17/07 20:00 Машъал - Қўқон-1912
17/07 20:00 Пахтакор - Локомотив
18/07 20:00 Қизилқум - Динамо
18/07 20:00 Андижон - Сурхон

«Барселона» Хулиан Альварес трансфери бўйича янги таклиф тайёрламоқда

Баҳо:
+3 | -

«Барселона» «Атлетико» ҳужумчиси Хулиан Альварес билан шартнома имзолашга бўлган уринишларини давом эттирмоқда.

Журналист Карлос Монфортнинг маълумотларига кўра, Каталония клуби аргентиналик футболчи учун 130 миллион евро миқдорида таклиф тайёрламоқда. «Кўк-анорранглилар» раҳбарияти энг қийин қадам ташлаб бўлинди деб ҳисобламоқда: футболчи трансферга бўлган истагини оммавий равишда билдирди. Энди музокаралар ҳал қилувчи босқичга кирмоқда.

«Барселона» «Атлетико»нинг эътирозларини трансферга бўлган ҳақиқий таҳдид эмас, шунчаки муҳим футболчисини йўқотиш хавфига нисбатан табиий реакция деб баҳоламоқда. Каталония клуби «ПСЖ» ва «Арсенал» томонидан бўлган қизиқишларга қарамай, «кўк-анорранглилар» сафига ўтиш истагини билдирган Альваресдан жуда миннатдор, шу сабабли аргентиналикнинг трансферини амалга ошириш учун бор имкониятини ишга солади.

Киритилди: 17:15, 23.06.2026.
Ўқилди: 3992 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик