Италия чемпионати 18-туридан ўрин олган учрашувда "Фиорентина" ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилди. Ўйин 2:2 ҳисобида жанговар дуранг билан якунланди.
Мезбонлар сафида Душан Влахович ва Лукас Торрейра гол муаллифи бўлди. Бу голларга "Сассуоло" сафида Жанлука Скамакка ва Давиде Фратеззи жавоб қайтарди. Якуний ҳисоб – 2:2.
А Серия, 18-тур
"Фиорентина" – "Сассуоло" – 2:2
Голлар: Влахович, 51. Торрейра, 62 . — Скамакка, 32. Фраттези, 37.
Четлатиш: Бираги, 68 ("Фиорентина").