"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски "Олтин тўп" ҳақида ўз фикрларини билдирди.
“Биз ҳаммамиз биламизки, Месси – катта ном. Унинг нималарга эришганини ҳаммамиз биламиз. Мен у билан бирга энг юқори поғонада эканлигимдан фахрландим. Месси билан дуэль – мен учун катта шараф.
"Олтин тўп"ни бериш қарорини мен қабул қилмаганман. Бир томондан ғурурлансам, иккинчи томондан бироз хафа бўлдим, чунки 2020 йилда мукофот бекор қилинди.
Биз қўлга киритган совринларни ҳисобга олсак, ишончим комилки, “Бавария”нинг бошқа футболчилари ҳам номзод бўлган бўларди", - деди польяк "Bild" нашрига берган интервьюсида.