Ўзбекистон олимпия терма жамоаси Вьетнам пойтахти Ханой шаҳрига жўнаб кетиш олдидан ўқув-машғулот йиғинларини бошлади. 18 март куни Тошкент шаҳрида йиғилган жамоа «Ўзбекистон» меҳмонхонасига жойлашган. Вадим Абрамов бу сафар ҳам терма жамоага 23 футболчини жалб этган. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар тарқатмоқда.
Олий Лига 1-тури учрашувида жароҳат олган дарвозабон Санжар Қувватов Вьетнам сафарини ўтказиб юборишга мажбур бўлади. Қувватовга ўринбосар сифатида терма жамоага уч нафар дарвозабон – Акбар Тўраев, Элдорбек Суюнов ва Виктор Мочалов чақирилган.
Жароҳати сабаб маълум муддат терма жамоада танаффус қилган «Пахтакор» ҳимоячиси Акбар Исматуллаев яна олимпиячилар сафига жалб этилган. Қайд этиш жоиз, Исматуллаевнинг таркибда йўқлиги Ироқ ва БАА олимпия терма жамоаларига қарши ўйинларда сезилмай қолгани йўқ.
Қаршининг «Насаф» жамоаси аъзолари — дарвозабон Элдорбек Суюнов, ҳимоячи Шерзод Аъзамов ва яримҳимоячи Фозил Мусаев таркибга бироз кечроқ қўшилишади. Улар айни вақтда, 20 март куни Осиё Чемпионлар Лигаси доирасида Эроннинг «Истиқлол» жамоасига қарши кечадиган ўйинга «Насаф» таркибида тайёргарлик кўришмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олимпиячилар Вьетнамдаги саралаш плей-офф мусобақасида иштирок этиш учун 22 март куни жўнаб кетишади. 27 март куни ўзбекистонликлар Сурия термасига қарши майдонга тушишса, орадан икки куни Уммонга қарши ўйин бўлиб ўтади. Ушбу уч жамоа орасида энг яхши натижа кўрсатгани Сенегал олимпия терма жамоасига қарши сўнгги плей-офф баҳсида иштирок этиш имкониятига эга бўлади. Ушбу жуфтлик ғолиби Олимпиада ўйинлари йўлланмасини қўлга киритади.
¹ | Футболчи | Туғилган йили | Клуб |
1 | Акбар Тўраев | 1990 | Бунёдкор |
2 | Элдорбек Суюнов | 1991 | Насаф |
3 | Виктор Мочалов | 1991 | Бунёдкор |
4 | Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров | 1989 | Бунёдкор |
5 | Ислом Тўхтахўжаев | 1989 | Локомотив |
6 | Салим Мустафоев | 1991 | Динамо |
7 | Бобур Омонов | 1990 | Бухоро |
8 | Шерзод Аъзамов | 1990 | Насаф |
9 | Акбар Исматуллаев | 1991 | Пахтакор |
10 | Жаҳонгир Меҳмонов | 1990 | Навбаҳор |
11 | Владимир Козак | 1993 | Пахтакор |
12 | Даврон Ҳошимов | 1992 | Пахтакор |
13 | Жавлон Иброҳимов | 1990 | Бунёдкор |
14 | Зоҳир Пиримов | 1990 | Олмалиқ |
15 | Олег Зотеев | 1989 | Олмалиқ |
16 | Жасур Ҳасанов | 1989 | Бухоро |
17 | Ойбек Қиличев | 1989 | Пахтакор |
18 | Фозил Мусаев | 1989 | Насаф |
19 | Дилшод Раҳматуллаев | 1989 | Локомотив |
20 | Шерзод Каримов | 1989 | Пахтакор |
21 | Темурхўжа Абдуҳолиқов | 1991 | Пахтакор |
22 | Кенжа Тўраев | 1989 | Насаф |
23 | Иван Нагаев | 1989 | Динамо |