"Ньюкасл" "Фулхем" ҳимоячиси Тосина Адарабиойога қизиқиш билдирмоқда.
Маълумотларга кўра, "ҳаккалар" ўз ҳимоя чизиғини кучайтириш учун "Фулхем" футболчисини сотиб олмоқчи.
Жорий мавсумда 24 ёшли англиялик футболчи жамоаси сафида барча турнирларда 19 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган. Унинг “Фулхем” билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар амал қилади.