ПСЖ спорт директори Леонардо марказий ҳимоячи Серхио Рамоснинг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз тўрт-беш ой давомида Рамоссиз қолишни кутмагандик. Албатта, клуб унинг ўтган мавсумдаги жароҳатлари ҳақида билар эди. Бу вақт олишини тушунган эдик, аммо баъзи воқеалар биз учун кутилмаган бўлди", - деди Леонардо.