Италиянинг «Милан» клуби ҳужумчиси Златан Ибрагимович ўзининг ноёб фикрларини билдиришда давом этади.
«Спорт инсонларни бирлаштиради, сиёсат эса - айиради. Агар ирқчилик ҳақида гапирадиган бўлсам, бу умуман бошқа нарса. Мен ирқчиликка доим қарши бўлганман. Бироқ, мен сиёсат билан шуғулланмайман. Агар мен сиёсат билан шуғулланганимда, ҳозир мамлакат президенти бўлар эдим.
Бироқ, мен сиёсатга қизиқмайман ва у билан шуғулланмайман. Мен фақатгина спорт билан шуғулланаман. Мен шу тарзда муҳаббатимни тарқатаман», – деди Ибрагимович.