Каталониянинг “Барселона” клуби “Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Эдинсон Кавани ва “Манчестер Сити”дан Ферран Торресни имкон қадар тезроқ сотиб олишни режалаштирмоқда. Иккала футболчи ҳам клуб қизиқишлари доирасида.
21 ёшли Ферран Торрес 2020 йилнинг август ойидан буён "Манчестер Сити"да тўп сурмоқда. Бу мавсумда испаниялик футболчи Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 2та гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг шартномаси 2025 йилда тугайди, Transfermarkt Торресни 50 миллион еврога баҳоламоқда.
34 ёшли Кавани 2020 йилнинг кузида “Манчестер Юнайтед” футболчисига айланган эди. Уругвайлик футболчи Премьер-лиганинг бешта ўйинида битта гол урган. Каванининг шартномаси жорий мавсум охирида якунига этади. Футболчи инглиз жамоаси билан шартномани бекор қилиши ва эркин агент сифатида 'Барселона"га ўтиши мумкинлиги маълум қилинганди.