«Манчестер Юнайтед» ва Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси Гари Невилл «Ливерпуль» ҳимоячиси Трент Александр-Арнолднинг ўйинидан ҳайратда эканлигини билдирди.
23 ёшли Трент жорий мавсум Премьер-лиганинг 16 ўйинида 2 гол урди ва 8 голга ассистентлик қилди.
«Трент кутилмаган кашфиёт. У кўрсатаётган ўйинни мен ҳеч қайси ҳимоячида кўрмаганман. У Кевин Де Брюйне, Девид Бекхэм, Стивен Жеррард каби феноменал ўйинчи», - дейди Невилл.