Мадриднинг “Атлетико” клуби қанот ҳимоячиси Киран Триппьер фаолиятини “Ньюкасл”да давом эттириши мумкин.
"Todofichajes" маълумотига кўра, 31 ёшли футболчининг трансфери бўйича клублар ўртасидаги музокаралар сўнгги босқичда.
Маълумотларга қараганда, "матрасчилар" бош мураббийи Диего Симеоне аллақачон инглиз ҳимоячисининг ватанига қайтишини маъқуллаган.
"Ҳаккалар" Триппьер учун тахминан 18 миллион евро тўлашлари кутилмоқда.