Ҳужумчи Лионель Мессининг «ПСЖ»га ўтииши клубнинг ички муҳитига таъсир кўрсатди, дея хабар тарқатди"L’Equipe" нашри.
Бунда энг кўп жабр чеккан футболчи Килиан Мбаппе бўлди. Неймар 2017 йилда Парижга кўчиб ўтганидан сўнг франциялик футболчи у билан яқин дўстга айланганди. Бразилиялик форвард энди Месси билан кўпроқ мулоқотда бўлмоқда.
Мбаппе эса жамоанинг бошқа янги футболчиси Ашраф Ҳакимий билан дўстона муносабат ўрнатди.
Маълумотларга қараганда, "Пари Сен-Жермен" таркиби икки гуруҳга бўлинган: француз тилида гаплашувчи ўйинчилар ва испан тилида сўзлашувчи футболчилар. Месси жамоага келгунга қадар Мбаппе кўпроқ испан тилида гаплашувчилар билан яқин бўлганди. Сўнгги пайтларда эса у францияликлар сафига ўтиб олган.