"Барселона" ҳужумчиси Мартин Брэйтуэйт Қизил Хоч жамияти ёшлар ҳаракати томонидан ташкил этилган хайрия акциясига қўшилди.
"Mundo Deportivo" хабарига кўра, даниялик ва унинг оиласи Рождество учун маблағ йиғиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган. Тўпланган пуллар кам таъминланган оилалардаги 500 дан ортиқ каталониялик болалар учун ўйинчоқларга йўналтирилади.