Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Диего Форлан нима учун захирадан майдонга тушишдан бош тортди?

Баҳо:
+ | -

Миланнинг "Интер" жамоаси бош мураббийи Клаудио Раньери, жамоа ҳужумчиси Диего Форланнинг "Аталанта"га қарши кечган баҳсда нима учун майдонга тушмагани сабабини ошкор қилди.

Эслатиб ўтамиз, Италия ОАВда уругвайлик ҳужумчи жамоа бош мураббийининг қарорига қарши ўлароқ, захирадан майдонга тушишдан бош тортгани ва Раньери билан уришиб қолгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бугун эса, жамоа бош мураббийи Клаудио Раньери La Gazzetta dello Sport нашрига берган интервюсида Форлан билан ҳеч қандай муаммо бўлмаганини ва нима учун унинг майдонга тушмагани сабабларини ошкор қилди.

"Форлан майдонга чиқишдан бош торгани ҳақидаги маълмуотлар ёлғон. У бош тортгани йўқ. Мен уни чап қанот ярим ҳимоячиси ўрнига майдонга туширмоқчи эдим ва буни ўзига айтдим. Форлан эса, бу позицияда ўйнай олмаслигини айтди. Мен уни тушундим ва рози бўлдим. Чап қанотга эса Люк Кастейносни майдонга туширдим.

"Унинг хақгўйлигини ҳурмат қиламан. Орамизда эса ҳеч қандай келишмовчилик йўқ. Диего майдонда ҳам, машғулотлар чоғида ҳам бор кучи ва иштиёқ билан ҳаракат қилади",-дея Раньерининг сўзларидан парча келтирмоқда  La Gazzetta dello Sport

Манба: www.goal.com
Киритилди: 12:16, 20.03.2012.
Ўқилди: 7475 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.