"Севилья" бош мураббийи Хулен Лопетеги "Барселона"га қарши Ла Лига учрашуви (1:1) ҳақида фикр билдирди.
“Жамоа бор кучи билан курашди, характер ва амбицияни намойиш этди. Ачинарлиси, стратегик муҳим дақиқада [45-дақиқада] гол ўтказиб юборганимиз бўлди. Араухонинг кучли фазилатларини билардик, лекин афсуски унинг олдини олмадик.
Иккинчи бўлимда биз ўйинимизга қўшимча куч қўшдик, тўпни "Барса"дан тортиб олдик ва уларнинг имкониятлар яратишини камайтирдик.
Четлатиш ўйин жараёнига таъсир қилди: дурангни ушлаб қолиш учун учун ҳимояга қайтишга мажбур бўлдик. Уларда гол уриш учун деярли ҳеч қандай имконият йўқ эди, Дембеленинг дарвоза тўсинига зарба беришини ҳисобга олмаганда", - деди Лопетеги.