Италиянинг "Кальяри" клуби президенти Томмазо Джулинида коронавирус аниқланганлиги ҳақида Football Italia нашри хабар бермоқда.
"Джулинининг ўйингача коронавирус учун топширган тест натижалари мусбат бўлиб чиқди. У шу ерда бўлишни хоҳлаганди ва биз ҳам ўз навбатида уни жамоамиз ўйинини томоша қилишини хоҳлагандик. Умид қиламанки, клубимиз президенти ўзини яхши ҳис қилмоқда. Кейинги йил биз вазиятни ўзгартиришимиз мумкин", - деди "Кальяри" бош мураббийи Вальтер Маццарри.
Эслатиб ўтамиз, кеча А Серия доирасида "Кальяри" – "Ювентус" учрашувида туринликлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.