«Манчестер Юнайтед» собиқ футболчиси Рой Кин Англия Премьер-лигасининг энг яхши мураббийини айтди.
«Менимча, Гвардиола Премьер-лигада энг яхшиси. Мен бошқа мураббийларни ҳам кузатаман ва Пепни энг зўр деб ҳисоблайман.
Мен ҳақиқатан ҳам шундай деб ўйлайман. Одамлар унинг энг яхши таркибга эга деб айтишади, лекин буни тўғри бошқариш ҳам муҳим, футболчилар ҳали ҳам ўзларининг ўйин услубларини топишлари керак», - дейди Daily Mail эксперти.