Кириш Регистрация

"Cтадион" газетасининг №12 (55)-сони анонси

Баҳо:
+ | -

Ҳар доимгидек, сешанба кунлари босмадан чиқадиган газетамизда чоп этилган материаллар билан қисқача таништириб ўтамиз.

2-саҳифада Қаҳрамон Аслановнинг Абрамов мураббийлигидаги терма жамоаларимизга бағишланган "Қўрқинчли туш" мақоласи берилган.

3-саҳифада Бобомурод Абдулланинг "Турдан тургача бўлаётган телезиёфат" мақоласида машҳур теледастурда йўл қўйилаётган айрим нуқсонларни бартараф этиш таклифи берилган.

4-саҳифада Бобомурод Абдулла "Супермағлубият. Илоҳнинг қулаши" мақоласида БАА олимпиячиларига қарши ҳал қилувчи ўйинда йўл қўйилган хатоларни таҳлил этган.

5-6-7-саҳифаларда Олий лига-2012 нинг 1-тур учрашувлари тафсилотлари ёритилган. Шу саҳифаларда 1-турнинг рамзий терма жамоаси ва "Стадион" версияси бўйича 33 та энг яхши ўйинчилар рўйхати келтирилган.

8-саҳифада Ёшлар лигаси натижалари ва Олий лига 2-тур превьюси эълон қилинган.

9-саҳифада жорий XXI миллий чемпионатимиз ва Биринчилигимиздан бошқаруш учун тасдиқланган бош ҳакамлар, лейнсменлар, захира ҳакамлари ва назоратчилар рўйхати келтирилган.

10-саҳифада Камронбек Чегабоев 1994 йилги миллий чемпионатимиз ва миллий терма жамоамиз статистикасини ёритган.

11-саҳифада эса Нигора Солиҳова "Стадион-шоу" лойиҳасининг янгисини тақдим этган. Бу галги меҳмонлар – Лутфулла Саъдуллаев ва Акбархўжа Тўраев.

12-13 саҳифаларда Олий лига жамоаларининг XXI миллий чемпионатимиз биринчи давраси учун топширган "заявка"лари эълон қилинган.

14-саҳифада журналист Аброр Қодиров ўз колонкасидаги "Тажриба омили" мақоласида "Челси" ва Андре Виллаш-Боаш муносабатларига ойдинлик киритган. Шунингдек, шу саҳифада жаҳон футболи хабарлари ва 10 та энг қайноқ трансфер янгиликлари ўрин олган.

15-саҳифада Ҳамза Ёқубов УЕФА чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси нимчорак финал якунлари ва чорак финал қуръалари ҳақида сўз очади.

16-саҳифада Қаҳрамон Англия футбол ҳафтасини, 17-саҳифада Шерзод Ражабов Испаниядаги 29-турни, 18-саҳифада Муҳрим Аъзамхўжаев Италиядаги ҳафта давомида бўлиб ўтган ўйинларни, 19-саҳифада эса Фаррух Файзиев Германия Бундеслигаси тур якунларини таҳлил қилган.

20-21-саҳифалардан Россия Преьмер-лигаси 35-турининг эътиборга молик воқеалари, шунингдек, Европа ҳамда Осиёдаги миллий чемпионатлар натижалари ва жадваллари ўрин олган.

22-саҳифада, ҳар доимгидек, ўзбек ва жаҳон спорти янгиликлари ёритилган бўлса, 23-саҳифада ҳафта анонслари, иқтибослар, қизиқарли маълумотлар, "сиз – ҳакамсиз" викторинаси ва теледастурлар жойлаштирилган.

24-саҳифамиз эса машҳур "Қулоққа чалинган гаплар" рукни билан бошланиб, ичакузди ҳангома, латифалар, фотофакт ва иқтибослар билан безатилган. Саҳифани Қаҳармон Аслановнинг мақоласи тугатиб беради.

"Стадион" газетасининг янги сонини газета дўконлари, почта алоқа бўлимлари ва хусусий тарқатувчилардан сўранг.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 14:58, 20.03.2012.
Ўқилди: 10749 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6986]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3388]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3140]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2977]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2132]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1997]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1958]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1952]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [1817]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [1738]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик