Англиянинг "Манчестер Сити" жамоаси босниялик ҳужумчи Эдин Джекони мадридликлар ҳужумчиси Гонсло Игуаинга алмаштириш таклифи билан чиқишган. Бу ҳақда Tribalfootball.com нашри хабар берди.
Маълумотларга қараганда, мадридликлар устози Жозе Моуриньо бу таклифга рози бўлиши ҳам мумкин. Айтишларича, португалиялик мутахассис Джеконинг ўйинларини ёқтирар экан.
Ўз навбатида Роберто Манчини ҳам анчадан буён Игуаинни ўз жамоаси сафида кўришни истамоқда. Италиялик мутахассиснинг фикрича, Игуаин бошқа бир аргентиналик ҳужумчи Серхио Агуеро билан ажойиб ҳужум тандеми ҳосил қилиши мумкин экан.