Чемпионшип вакили "Вест бром" дарвозабони Сем Жонстоун АПЛ клублари назарида. Хабарларга кўра, Англия терма жамоаси аъзоси учун "Тоттенхэм" қизиқиш билдирган. Лондонликлар Уго Лёрисга ўринбосар қидириш билан банд.
Яна бир даъвогар эса "Ньюкасл"дир. Ҳозирда муаммоли бўлиб турган жамоага дарвозабон борасида ҳам ёрдам керак.
Лондоннинг яна бир жамоаси "Вест Хэм" Жонстоун учун учинчи вариант. "Болғачилар"нинг посбони Фабиански ҳозирда 36 ёшда ва жамоаси билан мавсум сўнгида хайрлашади.
28 ёшли "Вест Бромвич" дарвозабони бу мавсумда 22та учрашувдан 11тасида дарвозасини даҳлсиз сақлай олган.