Кириш Регистрация
13/06 20:00 Динамо 0-1 Олимпик
14/06 23:59 Германия - Шотландия
15/06 18:00 Венгрия - Швейцария
15/06 21:00 Испания - Хорватия
15/06 23:59 Италия - Албания

2021-22 йилги Премьер-лигада ким ғолиб чиқади?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

«Манчестер Сити» «Ливерпуль» ва «Челси»нинг кескин рақобатига қарамай, АПЛ чемпионлигини сақлаб қолиш учун фаворит бўлиб қолмоқда.

Премьер-лиганинг 2021-22 йилги мавсуми ўзининг анъанавий Рождество ўртасига етиб борар экан, чемпионлик учун кураш учта ҳақиқий даъвогаргача қисқарди.

Улар ўтган мавсумда бўлгани каби бошқа рақиблардан илгарилаб, кетишлари даргумон бўлса-да, "Манчестер Сити" таъқибчилар "Ливерпуль" ва "Челси"га қарганда фаворит бўлиб кўринмоқда.

Stadion.uz'да Премьер-лига мавсум якунида қайси жамоа чемпион бўлиши учун имкониятлари қандайлигини кўриб чиқишингиз мумкин.

Премьер-лигада ғалаба қозониш учун фаворит ким?

Мавсум олдидан фаворит сифатида эълон қилинган "Манчестер Сити" 2021-22 йилги мавсумнинг биринчи ярмидан сўнг саккизинчи Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритиш учун пойгада пешқадамлик қилмоқда.

Пеп Гвардиола шогирдлари ўтган мавсумда 12 очко фарқ билан лигада ғалаба қозонишди. Бу сафар ҳам анча рақобатбардош лигада ўз таъқибчиларидан олдинда бормоқда.

Чемпионлик учун иккинчи даражали давогарлар

Ўтган мавсумда асосий ҳимоячиларнинг кўплаб жароҳатлари туфайли "Ливерпуль" чемпионликни ҳимоя қилолмади.

Муҳаммад Салоҳ илҳомлантирувчи индивидуал мавсумдан баҳраманд бўлиб, Виржил ван Дейк ўзининг ишончли иштирокини яна бир бор таъминлаган ҳолда, 2018/19 йилги чемпионлик йўлида кўплаб рекордларни янгилаган “қизиллар” бу сафар ҳам чемпионлик учун охиригача ҳаракқт қилиши аниқ.

Мавсум бошланишидан олдин "Ливерпуль" билан таққосланаётган "Челси" энди куз/қиш мавсумида келиб бироз темпни йўқотиб қўйди.

Амалдаги Европа чемпионлари ўзларининг ажойиб жамоаси ва Томас Тухелнинг тактик қобилияти туфайли кучли жамоа бўлиб қолмоқдалар, шунинг учун улар бу жангларда рақибларига кучли рақобатларни таклиф қилиши мумкин.

Премьер-лигада ғалаба қозониши мумкин бўлган аутсайдерлар

"Манчестер Юнайтед" ўтган ёзда Рафаэль Варан, Жейдон Санчо ва Криштиану Роналдуни ўз таркибига қўшиб олганидан сўнг чемпионлик учун жиддий кураш олиб бориши кутилганди, аммо мавсумнинг шов-шувли бошланишидан кейин уларда чемпионлик амбициялари кўринмаяпти.

Чемпионлар Лигасига йўлланма берадиган, кучли тўртликдан четда қолаётган, "Юнайтед" мураббийни алмаштиришга ҳам мажбур бўлди.

"Тоттенхэм" билан Премьер-лига чемпиони бўлиш учун мавсумнинг дастлабки 3 турида ажойиб натижаларни қайд этган Нуну Эшпириту Санту лиганинг 10 та ўйинидан сўнг истеъфога чиқарилди.

Ҳарри Кейн ёзда "Манчестер Сити"га ўтолмай қолди. Антонио Конте бу вазиятда жамоани қутқарувчи сифатида қабул қилиб олди. Унга чемпионлик вазифаси юклатипмаган ва балки Чемпионлар Лигаси йўлланмасини олиш унинг устувор вазифаси этиб белгиланган.

"Арсенал"да мавсум бошида "Тоттенхэм" билан бўлган воқеаларнинг акси юз берди. Яъни улар мавсумнинг дастлабки турларида 19-ўринда юрган давр ҳам бўлди.

 

Ҳамма Артетани ишдан бўшатиш кераклигини айтди, лекин раҳбарлат унга ишонишда давом этди ва хато қилишмаганликларини кўриб турибмиз. Лондонликлар ҳозир ўзларинг севимли 4-ўринларига қайтган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 16:10, 23.12.2021.
Ўқилди: 3358 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.