Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Килиан Мбаппе: «ЧЛда ғолиб чиқолмасак, эллик голдан нима маъно?»

Баҳо:
+ | -

Яқин йилларда замонавий футболнинг биринчи рақамли юлдузига айланиши тахмин қилинаётган франциялик Килиан Мбаппе «ПСЖ» клуби телеканалига берган интервьюсида индивидуал мақтовларга асло учмаслигини алоҳида таъкидлади. Ёш голеадор ҳозирча кейинги ҳаракатини расман тасдиқлаганича йўқ. Париж клубининг шартнома муддатини узайтириш бўйича илгари сураётган барча таклифларини рад этаётган Килиан суҳбат давомида худбин эканлиги ҳақидаги эътирозларга дангал муносабат билдирди. Унинг айтишича, агар жамоаси ЧЛда ғолиб чиқолмаса, мавсумда 50талаб гол уришидан зарра маъно йўқ экан.

- «Реал Мадрид» 1 январни кутиб, соат санаш билан овора. «Қироллик клуби» айнан янги йилдан ке­йин сизга қонуний равишда расман шартнома таклиф этиши мумкин...

- Якунланаётган йил шахсан ўзимга жуда самарали келди - чамаси 40та гол урдим. Бироқ танганинг иккинчи томони ҳам бор - жамоамиз на Лига 1 ва на ЧЛда мақсадга эришди. Жамоангиз йирик турнирларда ғалаба қозонолмас экан, 50та гол уришингиздан нима маъно? Демоқчиманки, камроқ гол урсаму, «ПСЖ» Лига 1 ва ЧЛда ғолиб чиқса, шундан кўпроқ қувонаман. Такрорлайман, мавсум зўр ўтди, лекин якуни ёқмади. Чунки футболда энг асосий мақсад - совринлар ютиш. Қисқаси, жамоавий натижалар индивидуал кўрсаткичлардан муҳимроқ, барибир.

- «Монако»да чинакам тимсол даражасига чиққандингиз. «ПСЖ»да ҳам шунга яқин ҳолатда турибсиз. Бу масалада босим оғирлик қилмаяптими?

- Йўқ. Аксинча, ҳамиша босим остида қолиш, маълум муаммоларга ечим топишни истайман. Бош­қача айтганда, асосий масъулият айнан менинг зиммамга тушганида, бундан шунчаки, яйрайман. Чунончи, босим янада кучлироқ ўйнашга туртки беради, гарчи ниҳояси кўринмаса ҳам. Босимга чидаш - ўрганиш жараёни ва адреналиннинг бир тури. Умуман, барча етук футболчиларга юқори босимли ўйинлар ёқади. Шундай экан, босимга муносабатим мутлақо ижобий.

- Айтишларича, Лионель Мессининг «Парк де Пренс»га келиши сиз учун «Реал Мад­рид»га кетиш йўлида катализатор хизматини ўтамоқда. Чиндан ҳам, шундайми? Наҳотки, аргентиналик футболчи билан ўйнаш ёқмаётган бўлса...

- Атрофингизда ажойиб ижрочилар борлиги фойдали, албатта. Бугун мендан ёрдамини сира аямайдиган футболчилар билан битта жамоада ўйнаяпман: Неймар, Месси, ди Мария... Бундай ҳолатда ҳар қандай футболчига анча осон, шахсан мен ўзимни анча эркин ва енгил ҳис қиляпман. Баъзида ҳужумчи фақат ва фақат зарба бериш асносида гол уришга интилади, лекин агар ўзгача футболчи бўлишни истасангиз, ҳаммасини бирдек бажаришингиз керак. 15 йил давомида «Барселона»дек клубда ўта қалин из қолдирган Месси Парижда ҳам янги жиҳатларни кўрсатишга қодир, албатта. Дейлик, унинг ўйинини телевизор орқали томоша қилиш ва машғулотлар жараё­нида қандай ишлашини бевосита кузатиш ўртасида катта фарқ бор.

«ПСЖ»ДАН ЯНА БИР ҲАРАКАТ

RMC Sport нашри хабарига қараганда, «ПСЖ» Килиан Мбаппени олиб қолиш учун уни жамоада энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи. Ҳар ҳолда, парижликлар 22 ёшли ҳужумчига ўта йирик маош ваъда қилишмоқда. Бироқ Мбаппенинг ўзи якуний тўхтамга келишда асло шошилмаяпти. Тўғри, у ҳозирда бор эътиборини айнан «ПСЖ»га қаратган. Хусусан, жорий мавсум клуб билан ЧЛ кубогини қўлга киритмоқчи. Умуман, франциялик футболчи шартноманинг молиявий томони иккинчи масала эканлигини бот-бот таъкидламоқда. У кейинги фаолияти юзасидан келаси ёзда бир қарорга келмоқчи. Бордию, футболчи Франция клубидан кетишни истаса, унда «Реал» сафини тўлдиради.

Ўз ўрнида маълумот, Килиан жорий мавсум 24та ўйинда 15та гол ва 12та самарали узатма муаллифига айланди.

МУҲАММАДХОН тайёрлади.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 10:00, 24.12.2021.
Ўқилди: 2592 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.