Жорий мавсум Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида испан жамоаларининг унчалик омади келмади. Сабаби, охирги турга қадар фақат “Реал” муддатдан аввал плей-офф йўлланмасини қўлга киритган бўлса, “Атлетико” ва “Вильярреал” охиригача кураш олиб боришди. Аммо, охир-оқибат “Барселона” ва “Севилья” Европа лигасига тушиб кетишди – ушбу мусобақа каталонияликлар учун эмас, андалусияликлар учун таниш.
Бутун дунё бўйлаб кўплаб Ла Лига мухлислари бундай натижадан ҳайратда қолишди, ахир биз Испания жамоаларининг Европадаги устунлигига ўрганиб қолганмиз. 2014 йилдан 2018 йилгача “Реал” Чемпионлар Лигасидаги бешта чемпионликдан тўрттасини, “Барселона” эса 2006 йилдан 2015 йилгача тўртта кубокни қўлга киритган.
Буларнинг барчаси 2006 ва 2018 йиллар оралиғида Ла Лига клублари Чемпионлар Лигасида бошқа барча чемпионатлар вакилларидан кўра тез-тез ғалаба қозонганини англатади. “Атлетико” ҳам икки марта финалга чиқди. “Валенсия”, “Севилья”, “Вильярреал” ва “Малага” ҳам ажойиб мавсумлар билан мақтана олади.
Испания 2013 йилдан бери УЕФА коеффициентлар жадвалида Германия, Англия, Италия ва Францияни ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда. 2019 йилда УЕФАнинг топ-7 клублар рейтингида Примьеранинг тўртта жамоаси бор – “Реал Мадрид”, “Барселона”, “Атлетико” ва “Севилья”. Ўша пайтга келиб, Англиянинг энг кучли жамоаси “Манчестер Сити” олтинчи ўриндан жой олди. “Ливерпуль” 11, “Челси” 12 ва “Манчестер Юнайтед” 17-ўринни эгаллади.
Бу устунлик аста-секин йўқола бошлади. “Реал Мадрид”нинг 2018 йилдаги сўнгги ғалабасидан буён испан жамоалари бошқа финалга чиқа олмаган, Премьер-лиганинг эса тўрттаси жамоси финал чиптасига эга чиққан. Охирги уч йил ичида “Барселона” ва “Реал” фақат бир мартадан ярим финалга йўл олишди.
Бу мавсум испан футболи катта муаммога дуч келгани бир неча бор тасдиқланди. “Бенфика”нинг “Барса” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозониши, “Шериф”нинг “Реал” устидан қозонган ғалабаси, “Атлетико”нинг “Порту” билан дуранг ўйини ва “Милан”дан учралган мағлубияти, қолаверса, “Зальцбург”нинг “Севилья” устидан қозонган ғалабаси. Бунга мисоллар етарлича.
Ҳозирда Испанияда кўпчилик сўнгги тенденциялардан хавотирга тушмоқда.
Таниқли футбол агенти тахминлар ўринсиз эканлигини таъкидлайди: “Ла Лига ҳақидаги танқидлар жуда ҳам бўрттирилган. Фақат Премьер-лиганинг гуруҳдан чиққан жамоалари кўпроқ. “Севилья” плей-оффга чиқиши керак эди. “Барселона”да ҳам яхши имконият бор эди – “Бенфика”га гол урса, каталонияликлар гуруҳдан чиқиши мумкин бўларди. Бешта жамоа ҳам плей-офф йўлланмасига эга чиқиши мумкин эди”.
Аммо, бу камдан-кам учрайдиган оптимист фикрлар.
Қолаверса, шунга ўхшаш бошқа фикрлар ҳам қулоққа чалиниб туради.
“Ла Лига савияси анчадан бери пасайиб бормоқда”, - дейди Испания ва Англия футболи билан ишлайдиган нашр. - Премьер-лига ҳозирда юқори даражага чиқди. Испанияда “Челси”нинг босимига дош берадиган жамоа деярли йўқ.
Яна бир манба Томас Мюллернинг “Бавария”ни “Барселона” устидан 3:0 ҳисобида ғалаба қозонганидан кейин айтган сўзларини тарқатди:
“Уларда техник ўйинчилар бор, лекин улар юқори даражадаги футболнинг тезлигига бардош бера олмайдилар”. Шундан сўнг Мюллер Испаниядаги барча ўйинларда юқори тезик йўқлиги ва жамоаларнинг еврокубокларга тайёрмаслиги ҳақида фикр билдирди.
Ла Лига техник ва тактик жиҳатдан ривожланган бўлса-да, савия бўйича бошқалардан анча орқада қолмоқда. Бу шунчаки физика эмас, шунчаки Испания умумий футбол даражасида анча орқада. Туманли Альбион гигантларига қарши курашишда Ла Лига клубларининг молиявий имкониятлари йўқлигини инкор этиб бўлмайди. Бу янги муаммо эмас. 10 йилдан ортиқ вақт давомида Премьер-лига Испаниядан Де Хеа, Касорла ва Силвадан тортиб Ляпорт, Родриго ва Торресгача бўлган энг яхши ёш футболчиларни сотиб олди.
Ўтмишда “Реал Мадрид” ва “Барса” инглиз клуби юлдузлари Роналду, Бэйл, Суарес ва Азарни Ла Лигага олиб келди. Аммо, ҳозир вазият бошқача. Пандемиядан олдин ҳам “Реал” стадионни таъмирлашга ҳамма нарсани сарфлаб, ортиқча пул ишлатишни тўхтатган, каталонияликларнинг эса молиявий муаммоларга учраган ва клуб 1,3 миллиард доллар қарзга ботган.
“Реал” ва “Барса” ҳозирда Европанинг энг яхши жамоаси номи учун асосий даъвогарлар эмас. Испан грандлари Суперлигани ташкил этиш ғоясини айнан шунинг учун қўллаб-қувватлади.
Испания футболининг икки гигантидан ташқари, бошқа клублари ҳам техник ва тактик билим эвазига муваффақиятга эришди. “Вильярреал” 2006 йилда Чемпионлар лигаси ярим финалига чиқди, “Атлетико” 2014 ва 2016 йилги финалларда “Реал”га қарши курашди. Ҳатто 2013 йилда “Малага” ҳам ҳар ким ўйлагандан ҳам узоқроққа борди. “Вильярреал” ва “Севилья” Европа лигаси финалида “Юнайтед” ва “Ливерпуль”ни мағлуб этишга муваффақ бўлган.
Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига ташланган қуръани қайта ўтказиш керак бўлганда, “Реал Мадрид” вакиллари “Бенфика”ни ПСЖга алмаштиришга мажбур бўлганидан ғазабланган эди. Сабаби, француз гранди билан учрашувдан қўрқишмоқда.
“Атлетико” “Юнайтед” билан тўқнаш келади. Криштиану Роналдунинг “Юве” таркибидаги хет-триги “матрасчилар”ни 2019 йилда турнирдан чиқариб юборган. Португалиялик ҳозирда “қизил иблислар” сафида ўйнамоқда.
Тўғри, “Барселона” 17 йил ичида биринчи марта Европа Лигасига тушиб кетди. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, испан жамоалари кўпинча бу турнирда гигантлик қилиб келишади. Аммо, ҳозирги “Барса” Чемпионлар лигасининг олтита ўйинида бор-йўғи иккита гол урди.
2015 йилдаги сўнгги ғалабасидан сўнг, “кўк-анорранглилар” доимий равишда плей-оффда тарк этишмоқда. Шунинг учун, унинг EЛсидаги имкониятларига паст баҳоланиши ажабланарли эмас. Қолаверса, уларнинг мусобақадаги рақиби “Наполи” бўлган.
“Севилья”га омад кулиб боқди, Европа Лигасида Загребнинг “Динамо” жамоасидан ўтиши ва финалга чиқиши мумкин. Аммо Хулен Лопетеги шогирдлари ўз ўйинини яхшилаши керак. Чунки, андалусияликлар ЕЧЛ гуруҳ босқичида жуда ёмон ўйнашди.
“Вильярреал” “Манчестер Юнайтед” билан иккала ўйинда ҳам яхшироқ ўйнади, аммо даҳшатли якун ва ишончсиз ҳимоя уларга панд берди. Улар Чемпионлар лигаси плей-оффида “Ювентус” билан ўйин ўтказади. Гарчи, Ла Лига А серияга қараганда кучлироқ бўлса-да, ушбу қарама-қаршиликда Турин клубининг имконияти юқори баҳоланмоқда. Ҳа, испан жамоалари учун вазият оғир, лекин барчасини вақт кўрсатади.
“The Athletic” нашридан Жамшиджон Маҳмудов таржимаси.