"Барселона" "Манчестер Сити" вингери Ферран Торресни ўз сафига қўшиб олганини инсайдер Фабрицио Романо хабар қилди. "Барса" 21 ёшли испаниялик учун 55 миллион евро тўлайди ва яна 10 миллион бонус сифатида бериши мумкин. Шартнома беш йилга тузилган. Mundo Deportivo хабарига кўра, ҳаммаси 27 декабрь, душанба куни расман эълон қилинади, 28 декабрь куни эса тақдимот бўлиб ўтади.
Жамоа Торрес билан ёздан бери шартнома имзолашга ҳаракат қилиб келди. Хави жамоага келиб, буни қатъий талаб қила бошлади.
Ферран ҳам бор вужуди билан жамоага ўтишга ҳаракат қилдиа. "У менинг кабинетим эшигини очди ва жамоадан кетмоқчи эканлигини очиқ айтди. Мен шунчаки аралашмасликка қарор қилдим. Биз "Сити"да футболчиларни қамаб қўймаймиз ва уларни қолишга мажбурламаймиз. Ферран бошқа жойда бахтлироқ бўлишни хоҳлайди. Мен у учун хурсандман", дейди Гвардиола.
Испаниялик футболчи Манчестерга 2020 йилда кўчиб ўтганди. У ажойиб ўйин кўрсатди - бу мавсум бошида "Ньюкасл"га қарши ўйинда хет-трик, лекин Пепнинг ротацияси ва жароҳатлар Ферран ўзини қулай ҳис қилишга имкон бермади.
Торрес "Барселона"нинг Хави келганидан кейинги биринчи йирик трансфери бўлади. Шунингдек, рўйхатда "Манчестер Юнайтед"дан 34 ёшли Эдинсон Кавани ва сарагосалик ёш йигит Френсис ҳам бор. Иккаласига ҳам беш миллиондан кўп бўлмаган маблағ сарфлаш режалаштирилмоқда - бундан ташқари, аввалроқ шартнома имзоланган Дани Алвесни ҳам унутмаслик керак.
"Шубҳасиз, жамоани кучайтириш вақти келди. Биз муносиб ўйинчиларни топишга ҳаракат қиламиз. январь ойида иккита ёки учта трансферни амалга оширмоқчиман" деган эди Лапорта жамос Европа лигасига тушиб кетгач.
Инқироздаги "Барселона" шунча пулни қаердан олади?
Ферран иқтисодий жиҳатдан "Барса" учун жуда қийин трансфер. "Ман Сити"да Торрес йилига уч миллион евро маош оларди. Энди унинг иштаҳаси сезиларли даражада пасайишига тўғри келади. Лекин Агуэро кетгач "Барса"да бироз пул тежаладиган бўлди.
Ушбу маблағ эвазига "Барселона" Нико Гонсалес ва Гавини таркибига киритади. Улар ҳамон иккинчи жамоа футболчилари сифатида қайд этилган. Бу сизни жамоани 500 миллион евролик қарзлардан қутқариб қолмайди. Лекин Гави ва Дембеле билан янги шартнома имзолаш имконини беради.
Торрес учун ўша 55 миллион ҳақида нима дейиш мумкин?
"Шаҳарликлар" раҳбарияти билан яқин алоқалар туфайли "Барса" спорт директори Алемани инқирозга учраган жамоа учун жуда яхши шароитларни яратди. У Ферран учун келишилган суммани кейинги тўрт йил ичида тўлайди ва тўловларнинг биринчи қисмини фақат ёз бошида жўнатади.
Жамоадан кетадиган футболчиларга тўхталадиган бўлсак, улар қаторида баъзи манбаларда Френки Де Йонгни ҳам кўришимиз мумкин. Коутиньо ва Умтитидан ташқари, Люк Де Йонг ва 18 ёшли Юсуф Демир ҳам трансферга қъйилиши мумкин.
Лапорта ҳомийлар билан ҳам фаол мулоқотда бўлиб турибди. "Барса" яқинда Люксембургда жойлашган CVC жамғармаси билан шартнома тузиш учун музокараларни бошлади.
CVC "Барселона"га жуда қизиқади ва 200 миллион евродан кўпроқ маблағ ажратишга тайёр ва бу пулнинг деярли учдан бир қисмини қарзларга сарфлаш мумкин. Аммо бунинг оқибатлари бор - биз "Барса"ни ҳеч бўлмаганда яқин 50 йил давомида Суперлигада кўрмаймиз. "Мен яқинда Жоан билан гаплашдим. У Холандни жамоага олиб келиш учун нима қилиш кераклигини билади", деган эди Ла лига президенти.
Лекин вазиятга реал қарар эканмиз ҳозир Лапортада пул ишлашнинг бошқа йўллари йўқ.